Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳозирга қадар Эронда бўлиб ўтаётган намойишлар давомида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги Элчихонаси маҳаллий ваколатли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Шу муносабат билан, ТИВ Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар гавжум тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қолди.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:

+98 21 2229 9780

+98 21 2283 2025