Бемор доимий қорин оғриғидан ва тез-тез қайт қилишдан шикоят қилди, амалда овқат ейиш ва ичиш имконсиз бўлиб қолди. Рентген текшируви бунинг сабаби ошқозон йўлининг ёпилиб қолгани эканлигини кўрсатди.

Шифокорлар эркакнинг қорин бўшлиғини очиб, унинг ошқозонидан 2,9 килограмм металл буюмлар: 452 та буюм, шу жумладан винтлар, гайкалар, калитлар ва тошларни олиб ташлашди.

Операциядан сўнг эркак тезда ўзига келди. Бироқ, уч кундан кейин беморга психоз ташхиси қўйилди, бу ҳолатда одамда реаллик билан алоқа йўқолади. Шифокорларнинг фикрича, эркак камида уч ой давомида металл буюмларни ютган.

Шифокорлар металл буюмлар беморнинг овқат ҳазм қилиш тизимининг бошқа қисмларига тушмаганига ишонч ҳосил қилиш учун бир қатор қўшимча тестларни ўтказишди, деб хабар беради mir24.tv.

Одамнинг ғайриоддий овқатланиши, мисол учун, соч, қоғоз, қум истеъмол қиладиган ҳолат аллотриофагия деб аталади. Бу болаларда ва айрим катталарда содир бўлади, баъзида ҳомиладор аёллар аллотриофагия билан оғрийди. Баъзи ҳолларда руҳий чарчоқ ёки темир ёки цинк етишмовчилиги бунга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, юқоридаги ҳодиса аллотриофагия билан боғлиқ эмас, балки руҳий касаллик оқибатидир, деди шифокорлар.