Бугун 8 январь куни Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 7-12 даража илиқдан юқори бўлмайди.
9-10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кўтарилади. 9 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси 5-8 даража илиққача, кундузи 15-18 даража илиққача, жанубий ҳудудларда 20 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб республика бўйича туман тушади.
11 январда мамлакатимиз ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 3-8 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.
Пойтахтимизда: бугун эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11 даража илиқ бўлади.
9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. 9 январда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат 9 январда кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси 5-7 даража илиққача, кундузи 16-18 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.
11 январда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.