22 апрель куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида  ҳаво булутли бўлади,  айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2000 метрдан баланд тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар  

21-23 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.  

21-22 апрель кунлари республикамизнинг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.