Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 27-29° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 23-28° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 26-31° бўлади.

Қашқадарё вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади.

Сурхондарё вилояти; ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 26-31° бўлади.

Тоғли ҳудудлар; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 18-23° бўлади.