Аҳамиятлиси, унда ўзбекистонлик чавандозлар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ортда қолган икки босқичда рақибларга қараганда анча кўп очко жамғарган ҳамюртларимиз якунда Евросиё лигаси атлетлари орасида етакчиликни сақлаб қолади. Бўлажак босқичда мазкур минтақа спортчилари билан бир қаторда Германия ва Нидерландиядан ташриф буюрадиган чавандозлар ҳам бош соврин учун беллашади.
Аввалги мусобақалардан фарқли равишда Қозоғистондаги баҳслар чим қопламали майдонда ўтказилади.
Маълумот учун, аввалги икки босқичда муваффақиятли иштирок этган чавандозларимиз жамоавий дастурда қаторасига иккинчи марта Барселонада бўлиб ўтадиган конкур бўйича Миллатлар кубогининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган бўлса, терма жамоамиз етакчиси Нуржан Туякбаев келаси йил АҚШнинг Омаха шаҳри мезбонлик қилувчи Жаҳон кубогининг финалига муддатидан аввал йўлланмани расмийлаштирган.