Конституциявий комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.
Жараён тўғридан-тўғри «Ўзбекистон», «UzReport», «MY5», «RenessansTV» телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги Bu mening konstitutsiyam расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Комиссия йиғилишидаги муҳокамалар барча ҳамюртларимиз учун очиқ, шаффоф ҳолда ўтказилади.