2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

1-3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.

4-5 аперлда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 18-23 даражагача, баъзи жойларда 25 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳарорат асосан 5-10 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда 2-4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда: 1-2 ва 4-5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 апрелда 16-19 даража, 4-5 апрелда 19-22 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 5-10 даража бўлади.