Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ҳамда минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.

Хусусан, 10 март куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "ЕИ – Марказий Осиё" фуқаролик жамияти 4-форумининг ташкилий жиҳатлари хусусида  атрофлича фикр алмашилди.

Европа томони ушбу тадбирни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунлари бўйича икки томонлама кун тартибини янги амалий чора-тадбирлар билан тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.