Лойиҳа доирасида психодиагностик, психокоррекцион тренинглар, суҳбатлар ташкил этилиб, жами 103 нафар тингловчи қамраб олинди.
Марказнинг 6 нафар психологи томонидан тингловчилар учун кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқув машғулотлари олиб борилди. Асосан арт-терапия методидан кенг фойдаланилди.
Лойиҳа якунида 23 нафар ёшнинг психологик портрети шакллантирилди. Ота-оналар, психолог ва етакчиларга тавсиялар индивидуал тарзда ишлаб чиқилди. Шунингдек, муаммоли ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида улар билан якка тартибда психологик консультациялар олиб борилди.
Эндиликда Учтепа туманида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларидаги етакчилар ҳамда психологлар мактабдаги муаммоли ўқувчилар бўйича марказ психологлари билан боғланиб зарур маслаҳатни олиш имкони яратилганлиги алоҳида таъкидланди.