Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти Эртошсой қишлоғи маҳалласида Тошкент вилояти Tуризмни ривожлантириш департаменти, туман ҳокимлиги, туман давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 15 нафар хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирма тақдим этилди ҳамда махсус гувоҳномалар топширилди. Масъуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туристик хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, Қўмитанинг эсдалик совғалари топширилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.