Олимлар жамоаси ўз тадқиқотида самарадорлиги ёшга қараб пасаядиган эшитиш сезги ҳужайраларининг функциясини бошқарадиган сигнал йўлларига эътибор қаратишди. Бундай ҳолатда даволанишнинг ягона усули эшитиш воситаси ёки имплант бўлиши мумкин.

Муқобил даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун, аввало, эшитиш ҳужайралари соғлом фаолиятни давом эттиришига нима зарур эканини аниқлаш керак. Мутахассислар mTORC2 сигнал йўли ҳужайра ўсиши ва цитоскелетни тартибга солишини аниқлашди.

Сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда қулоқнинг ички қисмидаги соч ҳужайраларида асосий mTORC2 гени олиб ташланди. Натижада, ҳайвонлар 12 ҳафта ичида эшитиш қобилиятини бутунлай йўқотди. Бу келгусидаги муолажалар mTORC2 сигнал йўлини тиклашга қаратилган бўлиши лозимлигини кўрсатади. Бунга дори воситаларидан фойдаланиш ёки ген терапияси орқали эришиш мумкин, деб хабар беради lenta.ru.