Чунки улар ўтказган тадбир давомида “Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган қашқадарёлик 20 ёшли Э.Х. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида ветеринария-санитария қоидаларига зид ҳамда ветеринария кузатув ҳужжатисиз жами 351 кг қорамол гўшт маҳсулотлари борлиги фош бўлди.
Фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилди.