Президентнинг «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегиясини 2026–2027 йилларда амалга ошириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра:
- суҳбат босқичида бериладиган саволлар
(топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон
қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади;
- ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни
ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар
белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга
нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган
лавозимлар рўйхати белгиланади.
- Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган
ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади.
Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг
касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади.
Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган
қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан
қоплаб берилади:
Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги
оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари;
“камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига
киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари.