Унда Тошкент шаҳридаги 579 та маҳалла ёшлар етакчиси навбатма-навбат машғулотларга жалб этиляпти. Хусусан, тренингнинг биринчи босқичида дастлаб 6 та тумандан 218 нафар етакчи иштирок этиб, 3 кунлик махсус семинарларда фаол иштирок этди.
Очилиш маросимида ёшлар етакчиларига замонавий планшетлар топширилди.
Ўқув-семинарларда етакчилар “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, маҳаллалаларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш рейтинг шакли, “Ёшлар дафтари” платформасини юритишни ўрганади. Шунингдек, машғулотлар психологлар тренинглари, кино ва роликлар намойиши, лойиҳа ва тадбирларни ташкил этиш сирлари, нотиқлик маданиятини ошириш, тайм-менежмент, лойиҳалаш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби, интернет хуружининг олдини олиш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти натижалари ҳамда маданий дастурларни ўз ичига олган.
Шунингдек, ўқув-семинарларда ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигининг асосий йўналишлари, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ва ёшлар етакчилари фаолиятини баҳолаш омиллари тўғрисида тушунча бериб ўтилди. Машғулотлар 18 мартгача давом этади.