Бутунжаҳон этноспорт конфедрацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған раислигида ўтказилган нуфузли анжуманда дунёнинг 45 та давлатидан спорт делегатлари, БМТ вакиллари, таниқли спортчилар қатнашди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Р.Дастиров миллий курашимизни халқаро миқёсда кенг ривожлантириш бўйича нутқ сўзлади.

Таъкидланишича, анжуман доирасида 2022 йилнинг кузида Туркияда ўтадиган “Кўчманчи халқлар миллий ўйинлари”да белбоғли кураш спорт турини ҳам киритиш бўйича келишувга эришилган.

Бешинчи бор ўтказилган анжуманда этноспорт оиласига мансуб миллий спорт турларини халқаро даражада ривожлантириш, мусобақалар ташкил этиш, оммалаштириш йўлидаги барча имкониятларни ишга солиш, этноспорт фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, кўплаб давлатларнинг миллий спорт турларига оид кўргазмали чиқишлар, видеороликлар намойиш этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади