Саёҳат давомида меҳмонлар ўзлари учун фойдали бўлган кўплаб билимларга эга бўлиб, жуда катта таассурот олишди. Жумладан, "Euromedia" халқаро холдинг департменти директори Галина Aмирова шундай деди:

– Ўзбекистонга келиб, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида кўплаб танишлар ва дўстлар орттирдик. Ёрқин, ранг-баранг ва унутилмас таассуротлар учун, кўрсатилган илтифот ва меҳмондўстлик учун барчага миннатдорчилигимни билдираман. Туризм ва спорт вазирлиги, ҳамкасбларимиз, матбуот хизматлари, оммавий ахборот воситалари вакилларига, бу ерга келаётган меҳмонлар ва сайёҳларга хурсандчилик улашаётган барча-барчадан мамнун бўлдик. Биз жуда кўп диққатга сазовор жойларни кўрдик, Ўзбекистоннинг бой тарихига назар солдик ва ишонамизки, бу саёҳатимиз биринчи ва охиргиси эмас. Дўстлигимиз, ҳамкорлигимиз, медиа-ҳамкорлигимиз янада мустаҳкам бўлади, деб умид қиламан.

Владимир Денисов, "Euromedia" нашриёт уйи директори: – Бугун биз қадимий Бухорога ташриф буюрдик ва бизни турфа хил ҳиссиётлар қамраб олди – бу шаҳар уни томоша қилиш ҳамда гўзаллигидан завқланишга муносибдир. Шу боис янги туристик маҳсулот яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу лойиҳа нафақат Ўзбекистонга саёҳат қилаётган хорижликлар, балки Ўзбекистонда вояга етиб, ҳозирда Россияда яшаётган кишилар учун ажойиб имконият бўлар эди.

Шунингдек, яна бир бетакрор шаҳар – Самарқандда бўлган чоғимизда Aмир Темур мақбараси ҳамда  бошқа ноёб архитектура ёдгорликлари нақадар асраб-авайланаётгани, уларни  реставрация қилиш ишлари фаол олиб бораётганлигига гувоҳ бўлдик.

Ишончим комилки, яқин йилларда сайёҳлар оқими, шу жумладан Россиядан ташриф буюрувчилар сони янада ортади. Бу юртнинг диққатга сазовор жойлари, мазали миллий таомлари ва ажойиб дам олиш масканлари талайгина. Шундай экан, Ўзбекистонга ташриф буюринг!”