Оқибатида олти ёшли бола, икки ўсмир ва тўрт нафар катта ёшли одам сувга тушиб кетди.
Бу ҳақда Самара вилояти ёнғин хавфсизлиги хизматининг 39-сонли ўт ўчириш ва қутқарув отряди бошлиғи Борис Рядинский маълум қилди.
Икки йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди.
“Сувда етти киши бўлган, ҳамма зудлик билан захира қайиқда қирғоққа олиб чиқилди. Аёл ва олти ёшли қиз зудлик билан касалхонага етказилди ва уларга ёрдам кўрсатилди. Ҳеч ким жабрланмади”, деди агентлик манбаси.
Самара вилоятида сув босган уйлар ва томорқа ерлари сони мос равишда 50 ва 901 тага камайди, вақтинчалик жойлаштириш марказларида эса 60 дан ортиқ одам бор, деб хабар беради report.az.