Бу, асосан, энергия нархининг 0,9% га тушиши билан боғлиқ. Бироқ истеъмол саватидаги бошқа маҳсулотларнинг нархи ўсишда давом этмоқда. Озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки нархи 15,4 фоизга ўсди, бу ўтган ойларга нисбатан бир оз кўп.

Иқтисодиёт бўйича Европа комиссари Паоло Жентилони нархларнинг пасайиши билан боғлиқ ҳолатни олқишлади ҳамда твиттерда шундай ёзди:

“Евроҳудудда инфляция кескин пасайди. Бу яхши хабар. Аммо асосий инфляция озиқ-овқат ва хизматлар туфайли юқорилигича қолмоқда”.

Евроҳудуд мамлакатлари орасида энг паст инфляция Люксембургда қайд этилди – 3%. Испания, Италия ва Германияда ҳам сезиларли даражада пасайди, деб хабар беради ru.euronews.com.