Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг таъкидлашича, иттифоқнинг мазкур қарорини аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.
«Бугун деярли барча аъзо мамлакатлар ушбу даврнинг узайтирилишини маъқуллашини билдирди. Демак, ички чегаралардаги назорат июнь охирида бекор қилинади», — деди Йоханссон.
Агентликнинг эслатишича, чекловлар март ойи ўрталарида киритилиб, икки марта узайтирилди ва 15 июнда ниҳоясига етади. Европа комиссияси ЕИнинг ташқи чегаралари фақат ички чегаралар очилганидан кейингина очилишини талаб қилмоқда.