Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, мамлакатнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ва маданий мероси ҳақида Буюк Британия учун босма ва тарғибот материалларини чоп этиш, халқаро маданий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳамда юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини бутун жаҳон миқёсида оммалаштириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув давомида Буюк Британия вакиллари Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, соҳа ривожида оммавий ахборот воситаларида тарғиботни кучайтириш ва тарғибот материалларини кўпайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, тарғибот материалларини чоп этиш ва маданий тадбирларни ташкил этишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон ҳудудларининг ноёб сайёҳлик йўналишлари тақдимоти бўйича «Туристик филмлар ва видеороликлар танлови»ни ўтказиш, «Ўзбекистон пазандалари» журнали ва «Discovering» илмий нашрини чоп этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.