Европа Иттифоқи 1 июль санасидан иттифоқ аъзолари бўлмаган айрим давлатлар учун ўз чегараларини очишни режалаштирмоқда. Мамлакатлар рўйхати Европа комиссияси тавсиялари асосида тузилган, деб хабар қилади Euronews.
Марказий Осиё мамлакатларидан ушбу рўйхатда Қирғизистон йўқ. Рўйхатга шунингдек, АҚШ, Россия ва Бразилия ҳам киритилмаган.
Ўзбекистондан ташқари, рўйхатга Монако, Черногория, Ватикан, Андорра, Сербия, Босния ва Герцеговина, Украина, Албания, Туркия, Косово, Жанубий Корея, Туркманистон, Вьетнам, Хитой, Таиланд, Мьянма, Мўғулистон, Япония, Бутан, Ливан, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Палау, Янги Зеландия, Австралия, Доминика, Багама ороллари, Сент-Люсия, Уругвай, Ямайка, Куба, Гайана, Парагвай, Венесуэла, Никарагуа, Коста-Рика, Грузия, Замбия, Канада, Ангола Маврикий, Руанда, Эфиопия, Марокко, Жазоир ва Миср киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда халқаро авиаташувларни қайта йўлга қўйиш бўйича режа таклиф қилинган ва бунда ишни МДҲ давлатларидан бошлаш таклиф этилган эди. Илгарироқ, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги июль-август ойларида Россия билан авиа парвозларни қайта тикламоқчи эканлиги маълум бўлган эди.