Хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича қарорлар ҳозирда Европа Иттифоқи аъзо давлатларининг мутлақ ваколати ҳисобланади ва уларни Европа Иттифоқи даражасида қабул қилиш учун бир овоздан овоз бериш талаб қилинади, деб хабар берди ria.ru.
“Шунинг учун биз ўз тартиб-қоидаларимизни қандай қилиб янада самарали қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Биз адлия ва ички ишлар масалалари кўп йиллик жараён давомида аъзо давлатларнинг мутлақ ваколатидан чиқиб, коммунитар соҳада кўриб чиқила бошланишидан илҳомланишимиз мумкин. Биз шартномалардаги қоидаларни, масалан, ҳарбий ва мудофаа қарорлари контекстидаги конструктив бетараф қолиш механизмларини ўрганишимиз мумкин. Шунингдек, умумий ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатида квалификацион кўпчилик овоз беришни босқичма-босқич кенгайтириш имкониятини ҳам кўриб чиқишга журъат этишимиз керак”.
Калласнинг фикрича, якдиллик айрим ЕИ давлатлари томонидан савдолашув воситаси сифатида қўлланилмоқда ва битта давлатнинг ветоси қолган барча давлатлар учун сиёсатни белгилаб бериши мумкин эмас.