Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ва минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, 2023 йил 17-19 май кунлари Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскиснинг Ўзбекистонга ташрифи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йиллик йиғилишида иштирок этиши юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.