Мусобақада АҚШ, Россия, Украина, Италия, Франция, Бельгия, Чехия, Хорватия, Буюк Британия, Бразилия, Нидерландия каби қирқдан зиёд давлатдан 2005-2007 йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар иштирок этяпти.

Юртимиз спорт шарафини Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ёш дзюдочиларимиз ҳимоя қиляпти. Кеча мусобақанинг биринчи куни Зафарбек Ўктамов (-50 кг:) ва Сарварбек Абдуалимов (-60 кг) Европа очиқ чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. 

Бугунги беллашувларда эса Ином Баҳодиров (-66 кг), Муҳаммадумар Ҳайитов (-73 кг) ва Беҳруз Ҳусенов (-81 кг) ўз имкониятларини синовдан ўтказади.