Мулоқот чоғида томонлар корпоратив иқлимни бошқариш ва мамлакат молия сектори учун иқлим хатарлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
ЕТТБ вакиллари Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликда яшил молиялаштириш лойиҳалари методологияси ва талабларини яратиш бўйича амалга оширилаётган жорий лойиҳалар билан танишдилар.
Ўз навбатида, Марказий банк раҳбарияти мамлакатда яшил молиялаштириш учун тегишли қонунчиликни яратиш муҳимлигини таъкидлаб, ЕТТБ билан ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.