Шу ҳафта кўҳна қитъа футбол мухлислари олтита ярим финал баҳсини томоша қилишди. Чемпионлар Лигасида Испаниянинг “Вильярреал” жамоаси Англиянинг “Ливерпуль” клубини қабул қилди.
Икки жамоанинг Англияда ўтган биринчи учрашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаб қозонганди. Иккинчи ўйин ҳам қизғин курашлар остида ўтди. Испанлар биринчи таймда меҳмонлар дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритишга муваффақ бўлди. Лекин иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан учта гол ўтказиб юборишди ва финал билан хайрлашишди.
ЕЧЛнинг иккинчи ўйинини мухлислар ва мутахассислар финалдан олдинги финал деб ҳисоблашганди. Ҳақиқатан ҳам, Европанинг икки гранд жамоси – “Манчестер Сити” ва “Реал” финалга чиқиш учун муросасиз курашди. Англияда ўтган биринчи ўйинда 4:3 ҳисобида “Манчестер Сити”нинг қўли балан келган эди. Аммо Мадридда улар бу ҳисобни сақлаб қола олмади. Гарчи меҳмонлар биринчи бўлиб гол уришган бўлса-да, кейинроқ ўз дарвозаларидан учта тўп ўтказиб юборишди. Шундай қилиб, 28 май куни Парижда бўлиб ўтадиган ЕЧЛнинг финалида “Ливерпуль” ва “Реал” учрашади.
Европа Лигасидаги ўйинлар ҳам жуда қизғин кечди. Сафарда мағлубият аламини тотган “Рейнжерс” Глазгода “Лейпциг”ни 3:1 ҳисобида енгди ва финалга йўл олди. Биринчи учрашувда немис жамоси 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан эди.
“Айнтрахт” эса “Вест Ҳэм” билан кечган икки учрашувда ҳам (2:1 ва 1:0) ғалаба қозониб, финалда “Рейнжерс” билан учрашадиган бўлди.
18 май куни ўтадиган финалга Севилья мезбонлик қилади.
Илк бор ўтказилаётган Европа Конфедерациялар Лигасида ҳам финалчилар маълум бўлди. Биринчи учрашувни Англияда ўтказиб, “Лестер” билан дуранг ўйнаган “Рома” ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйнида Элдор Шомуродав 89-дақиқада захирадан ўйинга тушди.
“Фейеноорд” эса сафарда 0:0 ҳисобида дурангга эришиб, биринчи ўйиндаги 2:3 ҳисобидаги ғалабаси эвазига финалга йўл олди.
Финал 25 май куни Албания пойтахти Тиранада бўлиб ўтади.