Бу ҳақда DW хабар берди.
ЖССТнинг 2019 йилга оид аниқлаштирилган маълумотларига кўра, Европада жароҳатлардан тахминан 145 000 ўлим алкоголь билан боғлиқ бўлган.
Кўпинча бу маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисасига учраганлар ёки ичимлик ичиб жароҳат олганлардир.
Шунингдек, 2019 йили Европада қайд этилган 26,5 минг ўлим “одамлар ўртасидаги зўравонлик” оқибатида содир бўлган бўлиб, ушбу тоифадаги ҳолатларнинг 40 фоиздан ортиғи ичимлик билан боғлиқ бўлган.
Европа минтақаси дунёда энг кўп алкоголь истеъмол қиладиган ҳудуд саналади. Бунга жавобан ЖССТ Европа мамлакатларига алкоголли ичимликларга солиқлар ва нархларни оширишни, алкоголь сотиладиган соатлар, кунлар ва жойларни чеклашни, шунингдек, алкоголли ичимликлар рекламасини тақиқлашни ёки чеклашни тавсия қилади, деб хабар берди oz.inform.kz.