Тунги поезд қитъа бўйлаб шаҳарларни боғлайдиган маршрутлар тармоғини тўлдиради.

Поезд кечки соатларда Прагадан Дрезден орқали жўнайди. Берлин ва Амстердам орқали тонгда, белгиланган вақтда Брюсселга этиб боради. Йўловчилар ўриндиқлар ва купелар билан таъминланади, бепул интернет, нонушта, қаҳва ва бошқа хизматлар тақдим этилади.

Германия, Австрия, Франция ва Швейцария давлат темир йўллари бундай транспортни қайта тиклаш учун инвестиция фонди билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди.

Тўрт йил олдин Германиянинг Деутсче Баҳн темир йўли йўловчилар камлиги сабабли барча вагонларини фойдасиз деб эълон қилган ва сотганди. Аммо иқлим ўзгариши ва CОВИД-19 пандемияси саёҳатчиларнинг манзилга этиб бориши билан боғлиқ режаларга таъсир кўрсатди.

Кейинги тўрт йилда яна бешта йўналиш ишга туширилиши кутилмоқда. 2021 йил декабрга қадар Мюнхен орқали Вена ва Париж ўртасида, шунингдек Сюрих ва Амстердам ўртасида янги тунги поездлар қатнови йўлга қўйилади. Сюрих ва Римни боғлайдиган поездлар 2022 йил декабрдан қатнайди.

2023 йил декабрда Берлин ва Брюссел орқали ўтадиган яна бир Вена - Париж йўналиши пайдо бўлади. Сюрих ва Барселона ўртасидаги тунги поездлар 2024 йил декабрда иш бошлайди.