Бироқ Римнинг биргина қарори Европани инқироздан чиқариш режасини қабул қилишга тўсқинлик қилиши мумкин, дейди Bloomberg агентлиги.
Солиқни қисқартириш ғояси даставвал Италия Молия вазирлиги томонидан илгари сурилган. Вазирлик мамлакат иқтисодиёти билан боғлиқ бўлган туризм, автомобилсозлик ва ресторан бизнеси каби энг кўп зарар кўрган тармоқлар учун тўловларни икки йилга камайтиришни таклиф қилди.
Бироқ Бош вазир Жузеппе Конте эҳтиёткорлик билан бу ғояни қабул қилди. Бир томондан, бундай чоранинг таъсири чекланган бўлади, деб ҳисоблайди ҳукумат.
«Одатда, билвосита солиқларни, хусусан, ҚҚСни камайтириш сиёсати, талабни рағбатлантириш ва бутун мамлакат бўйлаб нархларнинг кенг пасайиши ҳисобига истеъмолни тиклашга қаратилган. Аммо, ҳозирги инқироз туфайли иқтисодиётдаги ноаниқлик шароитида, италияликлар пулларини эркин сарфламасликни афзал кўришлари мумкин - дейилади агентлик маълумотида.
Гап шундаки, ЕИ мамлакатлари режани муҳокама қилиш чоғида икки блокга бўлинган эди: Германия ва Франция томонидан қўллаб-қувватланаётган инқироздан энг кўп зарар кўрган жанубий мамлакатлар ва қаттиқ молиявий интизом тарафдори бўлган иқтисоди бой шимолий мамлакатлар.
Биринчи блок, қайтариб берилмайдиган грантлар шаклида кенг кўламли ёрдам кўрсатишни илгари суради. Ушбу таклифнинг бир қисми сифатида Италия 173 миллиард евро миқдоридаги энг катта ёрдам пакетини олиши мумкин. Бутун иттифоқ кафолати остида қарзга олинадиган сумманинг ярмидан кўпроғи паст фоизли кредитлар шаклида берилади, қолган пуллар эса шундайлигича тақдим этилади.
Австрия, Голландия, Швеция ва Дания пулнинг бундай тақсимланишига қарши, чунки зарар кўрган мамлакатларга фақат кредит бериш орқали ёрдам бериш керак, деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, мазкур режани иттифоқнинг барча 27 давлати бир овоздан қўллаб-қувватлаган тақдирдагина амалга ошириш мумкин.
Италияда солиқларнинг қисқартирилиши Европанинг рекорд даражадаги давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги, Рим кутган "пулни масъулият билан сарфлаш" қобилияти ва Европа Иттифоқидаги низоларни кучайтириши мумкинлигига шубҳа туғдиради.