Масалан, Алмерия ҳудудида 30 минг гектардан зиёд майдонда яхлит иссиқхоналар комплекси ташкил қилинган бўлиб, биргина солиқ тушумининг ўзи 1,5 миллиард еврога тенг. Энг муҳими, бу иссиқхоналар қуёш энергиясида ишлайди, газдан фойдаланмайди.
Испаниядаги элчига ушбу давлатнинг қишлоқ хўжалигидаги илғор тажриба ва технологияларини Сурхондарё ва Қашқадарёга олиб келиш бўйича дастур қилиш топширилди.
Нидерландия қишлоқ хўжалиги экспорти бўйича дунёдаги ТОП-3 давлатлар қаторига киради.
Иссиқхоначилик йўналишидаги 100 дан ортиқ компанияларни бирлаштирган «World Horti Center» инновация ва билим марказига ҳар йили бутун дунёдан 40 мингдан зиёд мутахассислар келиб малакасини оширади.
Бельгиядаги элчига ушбу марказга камида 100 нафар маҳаллий мутахассисни олиб бориб, иссиқхона соҳасидаги илғор инновация ва тажрибаларни ўрганишни ташкил этиш топширилди.