Мамлакатимиз ва ЕХҲТ ўртасида конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини янада кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

А. Линде Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида жадал ривожланаётган муносабатларни юксак баҳолади ҳамда қўллаб-қувватлади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги очиқ ва пухта ўйланган сиёсати туфайли икки томонлама муносабатларда катта ютуққа эришилгани таъкидланди.

Бўлажак президент сайловида ЕХҲТ ДИИҲБнинг тўлиқ таркибли миссияси ва юқори даражадаги ЕХҲТ ПА делегациясининг иштирок этиши, ташкилот сайловга алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат экани мамнуният билан қайд этилди.

Швеция парламенти сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этишга ҳам қизиқиш билдирди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, Швеция етакчи компанияларининг мамлакатимизга инновациялар ва инвестицияларни жалб қилиши, савдо алоқаларини кенгайтириш ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Гендер тенглик масалаларини илгари суриш, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги самарали алоқаларни давом эттиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати