Учрашувнинг асосий мавзуси мамлакатимизга инвестициялар оқимини янада кенгайтириш ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш бўлди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, ETG бугунги кунда қишлоқ хўжалиги, логистика, рақамли трансформация, энергетика каби турли соҳаларда глобал аҳамиятга эга компания саналади. Компания нафақат чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилот сифатида, балки тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи сифатида жаҳонга ўзини танитган. Катта савдо бозорига эга.

Учрашувда уюшма раҳбарияти томонидан Нидерландиялик ишбилармонларга Ўзбекистондаги сармоявий муҳит, инвесторлар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида халқаро компания вакиллари ташкилотнинг тарихи, халқаро бозордаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумот тақдим этди.

ETG нинг Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтириши мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт географиясини кенгайтиради, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.