Кўзойнак нархи 299 долларни ташкил қилади.
Оддий қора кўзойнакдан деярли фарқ қилмайдиган кўзойнаклар олд томонига қараган 5 мегапикселли иккита камера билан жиҳозланган. Улар видео ва суратга олиши мумкин. Қурилма Facebook View иловаси билан синхронланади, у орқали файлларни бошқа иловаларга юклашингиз мумкин. Кўзойнак хотираси 30 ярим дақиқали видео ёки 500 та фотосуратга мўлжалланган.
Кўзойнакни мусиқа тинглаш ва қўнғироқларни қабул қилиш учун минигарнитуралар сифатида ҳам ишлатиш мумкин, чунки ушлагичга динамиклар ўрнатилган. Кўзойнак 6 соатгача ишлайди ва зарядлаш учун бир соат вақт кетади.