Мамлакатимиз вакили, таэквондочи Шуҳрат Салаев, кеча, 9 март куни 80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Финалда ҳамюртимиз эронлик Муҳаммад Ҳусайн Язданини 15:11 ҳисобида мағлуб этди.