ФАО Савдо ва бозорлар директори Боубакер Бен-Белҳассен бу ҳақда шундай деган:
"ФАО томонидан таҳлил қилинган барча озиқ-овқат маҳсулотларида COVID-19 пандемиясининг таъсири турли хил даражада сезилмоқда. Умуман олганда, COVID -19 озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирди. Аммо, бизнинг таҳлилларимиз, глобал нуқтаи назардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори кўплаб бошқа бозорларга қараганда пандемия шароитига бардошли эканини кўрсатди. Бироқ бундан хотиржамликка берилмай, ҳар қандай ноаниқликларни енгиб ўтиш зарур"
ФАО ҳисоботига кўра, 2020 йилда дунё бўйича ғалла ишлаб чиқариш ўтган йилдаги рекорд даражадан 2,6 фоизга ошади. Ғалла савдосида ҳам янги рекорд қайд қилиниши мумкин. Гўшт ишлаб чиқариш, аксинча, бозорнинг функционал бузилиши ҳисобига 1,7 фоиз га пасаяди. Аммо халқаро гўшт савдоси асосан Хитойдан импортнинг кўпайиши ҳисобига бироз ўсиши мумкин.
COVID-19 денгиз маҳсулотлари бозорларига, айниқса ресторанларда машҳур бўлган маҳсулотлар ва балиқ турларига жиддий таъсир кўрсатишда давом этади.
Шакар бозорида ишлаб чиқаришнинг пасайиши кутилмоқда. Сут ишлаб чиқариш эса барқарор бўлиб, 2020 йилда 0,8 фоизга ўсиши мумкин. Бироқ, дунёда сут маҳсулотларининг экспорти импорт қилувчиларнинг беқарор талаблари туфайли 4 фоизга қисқариши мумкин.