Бошқарма бошлиғи И. Абдусатторов анжуманнинг мазмуни ва белгиланган мавзуга оид ўз мулоҳазаларини билдириб, 2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, жисмоний ва юридик шахсларга жами 315 минг 348 та давлат хизматлари кўрсатилиб, улардан 288 минг 760 таси ДХМ орақали, 26 минг 588 таси эса интернет орқали кўрсатилганлигини айтиб ўтди.

Чекка ва олис ҳудудларга борган ҳолда, аҳолига 9 мингга яқин сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. Туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 27 минг 23 та туғилганлик, 8 минг 908 та никоҳ қайд этилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Ўтган вақт мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан 520 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 215 таси қаноатлантирилиб, 258 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 10 таси тегишлиги бўйича юборилган.  7 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган бўлса,  30 таси кўриб чиқиш жараёнида.

Бошқарма мутахассислари томонидан аниқланган 7 минг 155 та қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ваколатли идораларга 18 та тақдимнома, 94 та огоҳнома киритилди. Мансабдор шахсларга нисбатан 137 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қонунбузилишга йўл қўйган шахсларнинг 67 тасига интизомий, 137 тасига маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса, 4 таси эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

 Тадбир якунида журналистлар яқинлашиб келаётган касб байрами  27 июнь — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан муборакбод этилиб, давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишларини кенг жамоатчиликка намоён этишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ журналистлар бошқарманинг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати.