Ҳужжатда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш вазифалари тасдиқланди.
Унга кўра, мазкур Қонунининг 29-моддасида диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қарор билан диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати тасдиқланди.
Ҳукумат қарорида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши белгиланган.