Хусусан, Фарғона шаҳридаги "Ёрмозор" маҳалласида ўтказилган ўрганишлар давомида шу маҳаллада яшовчи фуқароларга:

Тиббий ва моддий кўмакка муҳтож бўлган, 2-гуруҳ ногирони А. Аҳмаджоновга 1 500 000 сўмлик ваучер; 

Ипак йўли маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони, устачилик жиҳозларига эҳтиёжи бўлган M.Roъзалиевга зарур дастгоҳлар; 

Шу маҳаллада яшовчи, 2-гуруҳ ногирони А.Акрамовга тиббий ёрдам учун 1 500 000 сўмлик пул маблағи; 

Шу маҳалладаги 2-гуруҳ ногирони Ф.Муҳиддиновга даволаниш учун 1 500 000 ваучер тақдим этилди.

Маҳалла ёшлари билан мулоқот олиб борган университет раҳбари ёшлар ҳамиша Муҳтарам Президентимиз меҳри ва эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтди ва уларнинг таклиф ҳамда муаммоларини тинглашга доимо тайёрлигини билдирди.

Хонадон эгалари, маҳалла фаоллари ва ёшлар университет раҳбариятини очиқ юз билан кутиб олар эканлар, бу саҳоватдан миннатдор бўлдилар. 

Университетда мазкур йўналиш бўйича ишлар белгиланган режа асосида давом этмоқда.