Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "C-C." МЧЖ раҳбари М.О. Алишер Навоий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига ўрнатилган электр ҳисоблагич муҳрига шикаст етказиб, уланиш схемасига ўзгартириш киритиб, жами 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.