“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Институт клиникасини реконструкция қилиш ишларини 2023 йилда якунлаш бўйича йўл харитаси тасдиқланади.
Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги институт клиникасини сақлаш харажатларини қонунчиликда белгиланган тартибда 2022 йил якунига қадар маҳаллий бюджет, 2023 йил 1 январдан бошлаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради. Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.