Унга кўра, 2026 – 2035 йилларда саратон касалликларига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • хавфли ўсма касалликларини эрта босқичларда аниқлаш улушини 45 фоиздан 59 фоизгача ошириш;
  • хавфли ўсма касалликлари аниқланган беморларнинг беш йиллик яшовчанлигини 40 фоиздан 55 фоизгача етказиш;
  • онкологик беморларнинг камида 80 фоизини замонавий ташхислаш ва даволаш технологиялари билан қамраб олиш;
  • аҳоли ўртасида энг кўп учрайдиган ва олдини олиш мумкин бўлган саратон касалликлари (ўпка, бачадон бўйни, ошқозон ва жигар саратони) билан касалланишни 5 фоизга камайтириш.

Шунингдек, сўз кетаётган Миллий дастур асосида онкологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади.

Республика ихтисослашган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказини Миллий онкология марказига айлатириш ҳам кўзда тутилмоқда.