Тадбирда Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Нарматов, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, ФНҚИЗ директори Хабиб Латипов, Jizzakh Petroleum бош директори Ш.Файзуллаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, Заводни модернизация қилиш инвестиция лойиҳасига кўра, 2020-2023 йилларда ФНҚИЗда гидрокрекинг ва изомеризация (ёқилғи ва мой маҳсулотлари олиш усули) жараёларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда «Евро-5» стандарти талабига жавоб берадиган автомобил бензинлари ва дизел ёқилғиларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Айни пайтда мазкур заводнинг ГДС қурилмаси (дизел ёқилғисини гидротозалаш)даги 1,3 миллион АҚШ доллар қийматли катализатор алмаштириш йўли билан биринчи босқич ишлари амалга оширилиб «Евро 4» ва «Евро 5» маркали дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.