Йирик ва кичик бизнес корхоналари ўртасида ички ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмурадов “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида тақдимот қилиб ўтди.
Ярмарка давомида йирик саноат ва ҳудудий корхоналар билан янги турдаги маҳсулотларни саноат кооперацияси асосида маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришиш, шунингдек фармацевтика тармоғи корхоналари томонидан маҳсулот харид қилиш бўйича битимлар тузилиши, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагини билдирган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш меморандумларининг имзоланиши режалаштирилган.