Ташкил этилган сайлда ФҲДЁ, адлия бўлимлари, «Мадад» ННТ каби 10 дан ортиқ ташкилотлар иштирок этди.
Мутасаддилар томонидан ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкилланди.
Сайл дастурида хушовоз хонандалар ижросидаги концерт дастури, бадиий чиқишлар, саҳналаштирилган театр томошалари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди. «Давлат хизматлари мен учун» ижодий расмлар танлови ўтказилиб, айнан шу ерда иштирок этаётган аҳоли вакиллари ёрдамида аниқланган совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
ДХА вилоят бошқармаси кубоги учун ўтказилган футбол ўйинларида ғолиб спортчиларга махсус ДХА кубоги тантанали топширилди. «Давлат хизматлари сайли» давомида аҳолидан 83 та мурожаатлар қабул қилинди, деб хабар беради давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.