Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. “Дилкушо” МФЙ ҳудудидаги хонадонида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 48 млн сўмлик 300 дона пиротехника маҳсулотини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, пиротехника маҳсулоти ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.