Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилади.
Мурожаатида айтишича, Ўрташўра маҳалла ҳудудига реклама учун қўйилган 5.000.000 сўмлик темир дарвозасини 5 январь куни номаълум шахс ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.И содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.