Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда “W.H.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси харидор М.Х.га "Premium Space Gold" номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўкони ва омборхонасидан умумий баҳоси 75,4 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги жами 2 671 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.c.h.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 60 турдаги 495 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.