Дастлаб Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашевлар икки вилоят ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзоладилар.

Шундан сўнг “Норин” эркин иқтисодий зонаси ҳамда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича, Норин шаҳридаги Марказий Осиё халқаро университети ҳамда Фарғона давлат университети ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича, шунингдек, Фарғона ва Норин вилоятлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларини шакллантириш, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан меморандумлар имзоланди.