Тадбирда Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган Фарғона туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида 2 кг 40 гр “гашиш” моддаси ва 5600 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, мазкур шахс Қирғиз Республикасидаги жиноий шеригидан олган гиёҳвандлик воситаларини Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.
Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246, 251-1 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.